Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келтирилган янги "Афросиёб" поезди қулайликларини кўздан кечирди

мар 10 / 2017

Бугун Бухоро темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечириш давомида Шавкат Мирзиёев юртимизга келтирилган янги “Афросиёб” электропоездининг имкониятлари билан ҳам танишди.

2011 йилдан бошлаб ҳозиргача Ўзбекистонда 2та юқори тезликдаги “Афросиёб” электропоезди ҳаракатланмоқда. Улар 215 йўловчи сиғимига эга бўлиб, 2 та “VIP”, 2 та бизнес ва тўртта эконом тоифали вагонлардан иборат. 

Янги замонавий электропоезд эса 287 йўловчи сиғимига эга. Унда эконом тоифали вагонлар сони 2 тага кўп. Бу бир вақтнинг ўзида қўшимча 72 йўловчини ўз манзилига етказиш имконини беради.

Тез кунларда замонавий электропоезднинг иккинчиси ҳам Ўзбекистонга олиб келинади. Поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш баробарида қўшимча иш ўринлари яратилиб, 15 машинист ва 50 га яқин вагон кузатувчиларини иш билан таъминлаш назарда тутилган. 

Манба: "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    11 март 2017, 20:57

    гап йук

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *