Шаҳрисабзда Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент кимё-технология институтининг филиаллари очилади

июн 13 / 2019

 

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари ташкил этилди.
 
Мазкур Филиалларда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
 
Шунингдек, қарор билан ушбу Филиалларнинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. 
 
Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари  – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Филиалига, Шаҳрисабз енгил саноат касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари эса Тошкент кимё-технология институти Филиалига берилди. 
 
Мазкур академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *