Шаҳрисабзда «Мен солиқ тўловчиман!» акциясига старт берилди

апр 09 / 2019

alt

Бугунги ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига бўлган ишончи алоҳида аҳамиятга эга. Эртами ёки кеч, ҳар биримиз намунали солиқ тўловчи бўлганимизда, ўзимизга савол берамиз: солиқларни тўлашимиз аслида керакми? Мен нима билан шуғулланяпман ва солиқ тўловчи ёки оддий фуқаро сифатида тўлаётган солиқларимдан қандай манфаат кўраман?

Бу борада солиқ органлари солиқ тўловчилар учун барча шароитларни яратиб, муваффақиятли бизнес юритишларига замин ҳозирлайди. Хусусан, солиқ ҳисоботларини топшириш учун ташриф буюриладиган шинам офислар, электрон шаклда солиқ хизматларини олиш учун зарур веб-ресурслар, cалл-марказ, ишонч телефонларининг туну кун фаолият кўрсатиши, оммавий тарғибот тадбирлари (семинарлар, давра суҳбатлари, йиғилишлар)нинг ташкил этилиши, оммавий ахборот воситалари орқали солиқ тўловчилар учун қизиқарли ахборотларнинг тарқатилиши, ахборот-маълумот стендлари, буклетлар ва бошқа босма материаллар, шунингдек, ахборотни тарқатишда видео, аудио ва бошқа техник воситалар имкониятларидан унумли фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси Тошкент вилояти ахборот хизмати хабар қилди.

Солиқ тизимини такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналиши – аҳолида солиқ маданиятини, шу жумладан, ёш авлод вакилларида солиқ саводхонлигини ошириш ва шу асосида юртимиз равнақи учун онгли солиқ тўловчиларни тарбиялашга эришишдан иборат.

Ёш авлод вакиллари солиқларнинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри англаши муҳим бўлиб, бу йўлда улар келажакда қонунларга риоя қилиши ва давлат олдидаги ўз мажбуриятларига нисбатан масъулиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилнинг 8-11 апрел кунлари Шаҳрисабз, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида #Менсолиқтўловчи – #Яналогоплательщик шиори остида ёшлар ўртасида солиқ маданиятини шакллантиришга қаратилган акцияни ташкил қилди.

Бугун Амир Темур таваллуд топган Шаҳрисабз шаҳрида мазкур акцияга бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талаба-ёшлари, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ижодкор зиёлилар, ўзбек эстрадасининг таниқли намояндалари иштирок этди.

Тадбирда мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талаба-ёшлари, Давлат солиқ қўмитаси ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ижодкор зиёлилар, ўзбек эстрадасининг таниқли намояндалари иштирок этди.

Акция давомида давлат солиқ органлари ходимлари ёшларга қизиқарли ва қулай муҳитда солиқлар ҳамда солиққа тортишнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди, турли викториналар ўтказилди, #Менсолиқтўловчи – #Яналогоплательщик хештеглари остида ижтимоий тармоқларда селфилар танлови ташкил этилди. Энг креатив ҳамда мазмунли изоҳга эга селфи соҳибларига совғалар топширилди. Шунингдек, бўлғуси солиқ тўловчиларга «Темур тузуклари» китоблари тақдим этилди.

Бундан ташқари, акциянинг фаол иштирокчилари ва танлов ғолиблари ёзги таътил даврини мароқли ўтказишлари мақсадида Хумсон лагерига таклиф этилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *