Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

окт 30 / 2019

alt

29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. фуқаро С.М.дан  Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонига деҳқон хужалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *