Сергелидаги овқатланиш масканида ёнғин чиқди

апр 27 / 2019

alt

2019 йилнинг 27 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани “А.Темур” маҳалласи Сергели 8-А даҳаси 26-А уйда жойлашган “Сергели FООD” МЧЖга қарашли “MULTI JIZ BIZ TAOMLAR” умумий овқатланиш масканининг ҳаво тортиш қувури қисман ёнган. Бу ҳақда ЁХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 4 та асосий ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида ҳаво тортиш қувурининг 0,5 кв.метр майдонда ички қисми ёнган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодисанинг тахминий сабаби ҳаво тортиш тизимининг электр мотори симларидаги қисқа туташув.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *