Сергелидаги "Асфальт ва темир-бетон маҳсулотлари"ни ишлаб чиқариш биносида ёнғин чиқди

фев 28 / 2019

alt

26 февраль куни соат 17:45 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонабод кўчасида жойлашган “Grand Roud Tashkent” ҚК МЧЖга қарашли капитал таъмирланаётган “Асфальт ва темир-бетон маҳсулотлари”ни ишлаб чиқариш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИББ ЁХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Кўрсатилган манзилга 6 та асосий ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Бўлинмалар соат 17:54 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 18:34 да қуршаб олинган ва соат 18:41 да тўлиқ бартараф этилган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида “Асфальт ва темир-бетон маҳсулотлари”ни ишлаб чиқариш биносининг 600 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бино томининг 1740 кв.м. майдони сақланиб қолинган. Ҳодисанинг тахминий сабаби, электр пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши.

Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *