Сергелида юз берган автоҳалокатда бир киши халок бўлди, олти киши жароҳатланди

июл 26 / 2019

alt

26 июль куни соат 07.20 да Сергели тумани Биродарлик кўчасида “Кобальт” ва “Нексия” тўқнашган. ЙТҲ натижасида “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли Артур Б. олган тан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беради.
 
“Нексия” автомобили ҳайдовчиси 33 ёшли Камал Н. ва уч нафар йўловчилар (25 ёшли Зинур М., 30 ёшли Павел Р., 27 ёшли Дмитрий Н.), “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. ва 55 ёшли йўловчи Марина К.лар тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилишган.
 
ЙТҲга “Кобальт” қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетгани сабаб бўлган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *