Сергелида икки ўспирин бир неча машинанинг ойнасини синдириб, ўғрилик қилган

дек 29 / 2018

alt

Сергели туманида 25 декабрга ўтар кечаси номаълум кишилар бир нечта автомобилнинг ойнасини синдирган ва уларнинг салонидан пул ва буюмларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Сергели тумани ИИБ ходимлари жабрланганлардан бирининг хабарига асосан ҳодиса жойига етиб борган. Тонгги соат 3:00 дан 5:00 гача бўлган вақт оралиғида саккизта машинанинг ойналари синдирилгани аниқланган. Бироқ ҳодиса ҳақида ариза беришга беш нафар ҳайдовчи рози бўлган.

Жиноятга алоқадорликда гумонланганлар видеокамералардаги тасвирлар бўйича аниқланган. Шу куннинг ўзида шу туманда яшовчи икки нафат ўсмир қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси («Ўғрилик») 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *