Сентябрь ойининг пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

сен 13 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги №ПҚ-2753-сон Қарори ижроси юзасидан, 3,4 млн. нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг сентябрь ойи учун талаб қилинган маблағлар 2019 йил 12 сентябрь санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 13 сентябргача молиялаштириб берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *