Сенат: "Руҳий касаллар ўта мудҳиш жиноятлар содир этмоқда"

дек 13 / 2018

Сенат:

Жорий йилда республика бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган 33 нафар руҳий касаллар томонидан қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, номусга тегиш, ўғрилик, безорилик ва бошқа жиноятлар содир этилди. 
 
Биргина Қорақалпоғистонда 2 нафар тажовузкор руҳий касал ўз турмуш ўртоқларини ҳеч бир сабабсиз қасддан ўлдирган. Мисол учун, Тўрткўл туманида яшовчи Ниязимбетов шу йил 26 март куни ухлаётган турмуш ўртоғини ҳеч бир сабабсиз бошига болта билан уриб, қасддан ўлдирган. 
 
Сенат раиси Н.Йўлдошевнинг маърузасида таъкидланишича, ўрганишлар жойларда руҳий ҳолати бузилган шахсларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари суст олиб борилаётганини кўрсатган. 
 
— Психиатрия муассасаларини малакали кадрлар, дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашув мавжуд эмас, – деди Сенат раиси Н.Йўлдошев. – Мажбурий даволашда сифат ва самарадорликка эришиш учун ҳудудлараро муассасалар сонини кўпайтириш, уларни талаб даражасида жиҳозлаш ва малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан Бош вазир ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирига юборган таклиф-тавсияларимиз эса эътиборсиз қолмоқда. 
 
Оқибатда руҳий ҳолатида бузилиш мавжуд бўлган шахслар томонидан мудҳиш жиноятлар содир этилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *