Сенат 2020 йил Давлат бюджетини тасдиқлади

ноя 30 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини маъқуллади.

2020 йилда таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлар бўйича қарийб 100 та мақсадли дастурни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, келгуси йилда ЯИМнинг 5,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоиз; капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10 фоиз; чакана савдо айланмасининг 5,6 фоиз; хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоизга ўсиши прогноз қилинди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *