Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

дек 23 / 2019

alt

Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг қайд этишича, сайловларда 13 963 627 нафар сайловчи иштирок этган. Бу ҳақда Platforma.uz канали хабар тарқатди.

Бу Ягона электрон рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоиздан кўпроғини ташкил этади.

Дастлабки натижаларга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун кечган сайловда:

128 округда депутатлар сайланди

ЎзЛиДеП — 43  та,

“Миллий тикланиш” ДП — 35 та,

“Адолат” СДП — 21 та,

ХДП — 18 та,

Экологик партия — 11 та ўрин олишга эришди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *