Aкадемик Тошмуҳаммад Саримсоқов номидаги стипендия кимларга берилади?

мая 23 / 2020
alt
Математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Aкадемик Тошмуҳаммад Aлиевич Саримсоқов номидаги стипендия жорий этилди.
 
Стипендия республика олий таълим муассасаларида Математика таълим йўналишларида 2-курсни тугатган бакалавриат, 1-курсни тугатган магистратура талабалари ва 1-босқични тугатган таянч докторантларга тайинланади. 
 
✓ 2020-2021 ўқув йили учун Aкадемик Т.A.Саримсоқов номидаги стипендия квотаси:
 
• 5 нафар бакалавриат талабаси учун (10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан);
 
• 5 нафар магистрант учун (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан);
 
• 5 нафар таянч докторант (2021 йил учун 10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) учун белгиланди. 
 
Стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли Қарори асосида Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таъсис этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *