Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашувда 4 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

мая 21 / 2019

alt

19 май куни Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманидаги кафеда содир бўлган оммавий муштлашувда Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси пичоқдан жароҳат олган. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Россиядаги бош консулхона маълумотига таянган ҳолда уларнинг исм-шарифларини эълон қилди:
 
Зиёев Паҳлавон Бахтиёрович (15.10.1987 й. т.)
Зиёев Шаҳриёр Бахтиёрович (3.09.1986 й. т.)
Зияев Анвар Ахрорович (7.07.1987 й. т.) 
Маҳмудов Абдуазиз Мажидович (16.07.1995 й. т.).
 
Паҳлавон ва Шаҳриёр Зиёев Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург илмий-тадқиқот институти шифохонасига ётқизилган, айни вақтда жарроҳлик бўлимида.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 111-модда 3-қисми (қасддан саломатликка оғир зарар етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *