Саҳналаштирилган ўғрилик ва автопойга видеосини Инстаграм'га жойлаштирган 4 нафар талабага чора кўрилди

дек 13 / 2018

Инстаграмда ёш йигитлар пойтахт супермаркетларидан бирида ўзларини жанжаллашаётгандай тутиб, жамоат тартибини  бузгани, автомобиль ўғирлигини саҳналаштиришгани, шунингдек уларнинг машинаси бошқа бир автомобиль томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузгани ҳолда таъқиб қилинаётгани акс этган видеолар жойлаштирилган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу видеолар ўрганилиб, унда иштирок этган ёшларнинг шахслари аниқланди: талабалар – 20 ёшли Умиджон Ш. ва Акбар А., 18 ёшли Давид Т. ва 17 ёшли Евгений К.
 
Супермаркетдаги “можаро” видеоси бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига мувофиқ майда безориликлари учун, автомобиль ўғрилиги ҳолати бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан жавобгарликка тортилди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *