Самолётда почтани ташиш қоидаларини биласизми?

ноя 26 / 2019

alt

2013 йилнинг айнан 26 ноябрь куни “Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган экан. Шу муносабат билан ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларини эслатиб ўтмоқчимиз.

Қоидаларга кўра, почта, даврий босма нашрларни ҳаво кемаларида ташиш:

- авиакомпанияларнинг почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари билан тузиладиган шартномалари асосида;

- амалдаги шартномаларга қўшимчалар кўринишида расмийлаштириладиган бир марталик талабномалар бўйича амалга оширилади.

Почта алоқаси операторлари, провайдерларига қуйидагиларни топшириш тақиқланади:

- бузилган, шикастланган ва ёғланган ҳолатдаги почтани;

- манзил ёрлиқлари бўлмаган почтани;

- почта юкхатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмайдиган ёки почта юкхатларига киритилмаган почтани;

- белгиланганидан ташқари, мато билан ўраб тикилмаган, очиқ ҳолатда жўнатиладиган авиапосилкаларни;

- қопларга жойланмаган, қиймати эълон қилинган авиапосилкаларни.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *