Самарқандлик оила тузлама маҳсулотидан заҳарланди, бир киши вафот этди

фев 26 / 2019

alt

23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи оила тузлама маҳсулотидан заҳарланди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.
 
Маълум бўлишича, уй бекаси кечки овқат вақтида, оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салат (маринованные)ни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланган.
 
Натижада улар касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай оиланинг 16 ёшли набираси вафот этган.
 
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *