Самарқандлик икки йигит Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)

июл 11 / 2019

Самарқандда икки йигит Италиянинг Lamborghini премиум-класс автомобиль русуми машиналари прототипларини қўлда йиғишни бошлади, деб хабар беради Repost. Бу ғоя уларга YouTube’даги тюнинг-роликларни кўргандан кейин келган.
 
Механикнинг айтишича, машинани йиғиш 2 ҳафта аввал бошланган, айни пайтда спорткарнинг корпуси йиғиб бўлинган.
 
 
«Биз YouTube’да канал очиб, у орқали лойиҳамизни фаол реклама қилмоқчимиз. Битта машина тахминан 40 кундан кейин тайёр бўлади… Ўзим Тошкент автомобиль йўллари институтини тугатганман… Эълон берганимиздан буён қўнғироқлар тинмаяпти… Корпусни 7 миллиметрлик листдан тайёрлаяпмиз, уни ўзимиз эритяпмиз. Двигательларни маҳаллий автомобиллардан оламиз. Битта машина учун харажатлар тахминан 15 минг долларга тушади… 25 минг долларга сотишни режалаштирганмиз, аммо кўпчилик буни қиммат деяпти… 5 миллион сўм миқдорида гаров пули керак бўлади. Тайёр машинани эгасига топширишдан аввал, биз уни синовдан ўтказамиз ва барча афзалликларини намойиш қиламиз», — деди 25 ёшли автомеханик.
 
Шунингдек, унинг таъкидлашича, айни пайтда автомобилни сертификатлаштириш ва бошқа зарур ҳужжатларни олиш муаммоли масала бўлиб турибди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *