Самарқандда қизига шилқимлик қилганни ўлдирган ота 17 йилга қамалди

дек 11 / 2019

alt

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича суди Ш. Х.ни Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. У 17 йилу 6 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар беради маҳаллий ОАВлардан бири.

Судда тақдим этилган маълумотларга кўра, воқеа Жорий йилнинг 2 июлида маҳкумнинг уйида содир бўлган. Ш.Х.ўз оғайниси (ҳамшишаси) билан спиртли ичимлик истъемол қилган. Кейин у қанчадир вақтга уйдан чиқиб кетган. Уй эгаси бўлмаганлигидан фойдаланиб, унинг “улфати” З.Х. зўрлаш мақсадида ўз хонасида ухлаётган Ш.Х.нинг ёлғиз қизига шилқимлик қилишни бошлаган.

З.Х. дан қочиб, ташқарига чиқишга муваффақ бўлган қиз отасига дўстининг шилқимлик қилаётганини айтиб берган. Ш.Х. дўстининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланиб, З.Х.нинг танасининг турли жойларига оғир предмет билан бир неча марта қаттиқ зарба беради ва З.Х. олинган жароҳатлар натижасида шу ернинг ўзида вафот этади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *