Самарқандда қўлбола ароқ ва коньяк ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

ноя 22 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Г. яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки акциз маркалар билан елимланган ароқ маҳсулотларини бошқа фуқарога сотаётган вақтида ушланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Тадбирда, Ф.Г.нинг яширин цехидан қўлбола усулда тайёрланган истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи талабига жавоб бермайдиган 0,5 ҳажмли “TROYKA” “FILATOFF”, “МЕДОВАЯ” номли ва 34 дона 1,5 литр ҳажмли елим идишлардаги спиртли ичимликлар ҳамда “КОНЬЯК” алкоголь маҳсулотлари ва бир хил рақамли қалбаки акциз маркалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176 ва 186-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *