Самарқандда тунгги рейд давомида тир-паркда 22 нафар енгил табиатли аёл ушланди

июл 05 / 2019

Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган “Делнатали транс”, “Ақсойлар” ва “Тимур сервис” номли тир-паркларда тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
 
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган рейд тадбирлари давомида вилоятнинг шаҳар-туманларидан ҳамда бошқа вилоятлардан келган 22 нафар енгил табиатли аёллар чет эл фуқаролари, яъни автотураргоҳларда дам олиш мақсадида тўхтаган фуқаролар билан автомашина кабиналарида яқин алоқада бўлган вақтида ушланган.
 
- Бу аёллар Оқдарё туман ИИБга олиб келинди, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси тартибида маъмурий баённомалар тузилди, - дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ш.Норматова.
 
Рейд давомида қўлга олинган аёллар доимий яшаш манзиллари бўйича ҳудудий ҳокимликларнинг хотин-қизлар қўмиталари ҳамда маҳалла фаоллари ва яқин қариндошлари ўртасида муҳокама қилиш учун жўнатилган. 
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *