Самарқандда трамвай йўл изларини ўрнатиш ишлари бошланди

дек 12 / 2016

alt

Айни кунларда Самарқанд шаҳрида трамвай йўли қурилиши давом этмоқда. Яқинда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан трамвай йўл излари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Икки кун ичида Сартепа масканидан Буюк Ипак йўли ва Нарпай кўчалари кесишган ҳудудгача 4 километрга яқин темир йўл изларини ётқизиб чиқилди, деб хабар беради вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига қарашли "ТЙМС – 203" корхонаси бош муҳандиси Обид Умматовнинг сўзларига кўра, Наврўз байрамига қадар 16 километрлик йўл ётқизиб, Сартепа масканидан Темир йўл вокзалига қадар бўлган биринчи босқичли қурилиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд шаҳрида трамвай қатновини қайта тиклаш таклифини берган эди. Шундан сўнг, шаҳарда трамвай йўли қурилиши бошланганди. 

Фото: samarkand.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *