Самарқандда "тез ёрдам" автоҳалокатга учраб, етиб боролмагани сабабли ҳомиладор аёлнинг уйда кўзи ёриди

мая 13 / 2019

12 май куни Пахтачи туманида Болтали тез ёрдам шохобчасининг тез тиббий ёрдам бригадаси шифокорлари «Дамас»да «МАN» юк машинаси томонидан уриб юборилиши оқибатида автоҳалокатга учрагани хабар қилинганди. 
 
Тез ёрдам бригадаси туманнинг Дабуся маҳалласида яшовчи ҳомиладор аёл М.Қаршиеванинг мурожаатига асосан йўлга чиққан бўлган, деб хабар қилади "Zarnews". Маълум бўлишича, иккинчи тез ёрдам бригадаси боргунича туғруқ уйида ўтказилган. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши, туғруқ асоратсиз ўтказилган бўлиб доимий врачлар назоратида турибди. 
 
Автоҳалокат оқибатида тез тиббий ёрдам бригадаси аъзолари оғир тан жароҳатлари олишган ва зудлик билан туман марказий шифохонасининг реанимация бўлимига олиб келинган. Бригада фельдшери О.Дониев ҳамда врач И.Аҳмедовларга қўйилган ташхисга кўра, улар шу куннинг ўзида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига юборилган. Ҳайдовчи Э.Узоқов эса туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *