Самарқандда МИБ ходими ҳақорат қилиниб, машинасининг ойнаси синдирилди

окт 24 / 2019

alt

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими давлат инспекторлари Б.У. ва Р.С. лар туманнинг Жағалбойли маҳалласидаги фуқаронинг газдан мавжуд қарздорликни хонадон эгасига маълум қилган вақтда истеъмолчи У.Т. уларнинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.

Шунингдек, У.Т. давлат инспектори Б.У. га тегишли “Spark” русумли транспорт воситасининг олд ойнасини таёқ билан уриб синдирган. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан У.Т. га нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 173-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *