Самарқандда бир кунда "тонировка" учун 537 млн сўм пул тўланди

авг 06 / 2019

alt

Хабарингиз бор, 5 августдан янги тартиб асосида автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномалар бериш бошланди.
 
Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, 5 август куни вилоят бўйича 139 та шахсий, 6 та юридик шахсга тегишли автомобиллар ойналари тусини ўзгартириш учун 537 миллион 430 минг сўм тўлов амалга оширилган ва рухсатномалар берилган.
 
Жумладан, биринчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ён ойналари тусини қорайтириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари – 2 миллион 230 минг сўм миқдорида тўлов) бўйича жисмоний шахслар томонидан 117 та автомашина учун жами 260 миллион 910 минг сўм, юридик шахсларга тегишли 4 енгил машина учун жами 8 миллион 920 минг сўм тўлов амалга оширилган.
 
22 нафар жисмоний ва 2 нафар юридик шахс эса иккинчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ва олд ён ойналар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари – 11 миллион 150 минг сўм) бўйича рухсатнома олиш учун жами 267 миллион 600 минг сўм тўлов қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришнинг янги тартиби белгиланди, бунинг учун амалга ошириладиган тўловлар сезиларли даражада камайди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *