Самарқандда банкни ўмармоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг ҳаракатига чек қўйилди

фев 03 / 2019

alt

Жорий йилнинг 29 январдан 30 январга ўтар кечаси соат тахминан тунги 00:20 атрофида совуқ қуроллар билан қуролланган бир гуруҳ жиноятчилар Пайариқ тумани Самарқанд кўчаси 50-уйда жойлашган АТ «Халқ банки» Пайариқ туман филиалига яширин тарзда киришга уринган.

Samarqand – LIVE  Телеграм каналининг ёзишича, мазкур банкда хизмат вазифасини ўтаётган Пайариқ туман ИИБ Қўриқлаш бўлими ходимлари сафдор Жамшид Мажидов ҳамда Ўктам Сатторовлар жиноий гуруҳнинг ҳаракатини зарарсизлантирган.

Ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *