Самарқандда аёл эрининг жазманига 7 маротаба пичоқ урди

июл 15 / 2019

alt

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида аёл эрининг жазманига 7 марта пичоқ уриб, жароҳат етказди, деб ёзади «Дарё».
 
Қўшработ тумани “Қўралос” маҳалласида яшовчи Ф.Т.нинг яшаш уйига унга олдиндан таниш бўлган Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласи Боқичағатой қишлоғида яшовчи 1970 йилда туғилган А.А. келган. Улар биргаликда пиво истеъмол қилган.
 
9 июль куни эрталаб соат тахминан 07:00 атрофида Д.С. турмуш ўртоғи А.А.ни излаб Ф.Т.нинг яшаш уйига келган. Д.С. турмуш ўртоғини Ф.Т. билан бирга бўлган ҳолатини кўргач ўзаро жанжал юзага келган. Оқибатда Д.С. яшаш уйидан ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан Ф.Т.га етти маротаба зарба билан уриб, унга тан жароҳати етказиб ҳодиса жойидан кетиб қолган.
 
Шифокорлар ёрдами билан жабрланувчи зудлик билан операция қилиниб, унинг жони сақлаб қолинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *