Самарқандда автобус ёниб кетишининг сабаби маълум бўлди

мая 30 / 2019

 

29 май куни соат 19.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 28 ёшли Д.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусида ёнғин чиққан. Ҳодиса Оқдарё тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлининг 12-км.да содир бўлган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин  ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ.
 
ИИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, ёнғин автобуснинг электр симлари қисқа туташуви оқибатида келиб чиққан.
 
Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *