Самарқандда 4 болали аёл ўзини каналга ташлади. Ғаввослар унинг жасадини қидирмоқда

июл 19 / 2019

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 42 ёшли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда Human.uz хабар қилди.
 
Ҳодиса 17 июль куни 10:00 атрофида юз берган. Унинг ёнида 6 ёшли кенжа қизи ҳам бўлган. Қизни яқин атрофдаги одамлар қутқариб қолган.
 
Аёлнинг жами 4 нафар боласи — 3 қиз, 1 ўғли бор. 
 
Хабарда айтилишича, унинг турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.
 
Айни пайтда унинг жасади ғаввослар томонидан қидирилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *