Самарқандда 23 минг АҚШ долларлик гиёҳванд модда сотилаётганда ушланди

янв 28 / 2020

alt

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Пастдарғом туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида 2300 АҚШ долларлик гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди, деб хабар қилади вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Пастдарғом туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида шу туманда яшовчи муқаддам судланмаган, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, 1984 йилда туғилган Н.К., соф оғирлиги 702.4 грамм бўлган марихуанна гиёҳвандлик моддасини 2300 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида фуқаро Н.К. ушбу гиёҳвандлик моддасини Пастарғом тумани Гумбаз маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ё.дан олганлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг, фуқаро Х.Ё. билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида фуқаро Х.Ё. ҳақиқатдан ҳам ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзи экиб етиштирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан айбдорларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *