Самарқандда 200 АҚШ долларига қурол сотаётган шахс ушланди

дек 07 / 2019

alt

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида фуқаролар ўртасида олиб борилган тушунтириш ва профилактик тарғибот ишлари натижасида вилоят бўйича жами 52 та қурол фуқароларнинг ўз ихтиёри билан топширилишига эришилди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Мисол учун, Каттақўрғон туманида 17 та, Самарқанд шаҳри бўйича 15 та отиш учун яроқли бўлган турли хил қуроллар фуқароларимиз томонидан ички ишлар органларига топширилди.

Шунга қарамасдан, тушунтириш-тарғибот ишларидан ўзларига тўғри хулоса чиқармаган айрим фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қурол сақлаб келиш ва сотиш каби жиноятларни содир этиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ тезкор ходимлари томонидан Пастдарғом тумани «Агрон» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.Т. ноқонуний равишда қурол савдоси билан шуғулланаётгани тўғрисида олинган тезкор маълумотга асосан махсус тадбир ўтказилди. Тадбир давомида мазкур маҳалла ҳудудида фуқаро Н.Т. харидор сифатида иштирок этган фуқаро «Р»га 1965 йилда ишлаб чиқарилган Е 67894 рақамли, 16 мм. калибрли ўқотар ов қуролини 200 АҚШ долларига сотаётган пайтда ушланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *