Самарқанд ва Китоб орасидаги "Тахтақорача" довони вақтинча ёпилди

янв 05 / 2020

alt

“Олмаота—Бишкек—Термиз” М39 халқаро автомагистралининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Шу боисдан, автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситалари эгаларига А-378 “Самарқанд–Ғузор” автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *