Самарқандда "Тезкард" йўловчи карточкалари сотувга чиқарилди

мая 03 / 2019

alt

Самарқандда жамоат транспортидан фойдаланишда йўлкира ҳақини тўлашнинг замонавий усули жорий қилинди. Жумладан, 463 та автобус ва 15 та трамвайларга валидаторлар ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарда таъкидланишича, “Тезкард” пластик карточкаларини сотиш шохобчалари Самарқанднинг 15 та аҳоли гавжум бўлган нуқталарида ташкил этилган.

Шунингдек, онлайн (GPS) режимида йўналишдаги автобусларни масофадан кузатиш тизими жорий этилиб,  7-, 14-, 24-, 61-, 67-, 256-автобус йўналишларидаги жами 46 та автобусларга GPS қурилмаси ўрнатилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *