Самарада заҳарланган ўзбекистонликлардан бири вафот этди, 48 нафарининг аҳволи барқарор-оғир деб баҳоланмоқда

авг 15 / 2019

alt

Июль ойи ўрталарида Россиянинг Самара вилоятида 69 нафар ўзбекистонлик “Кошелевский посад” корхонасида ишлаётган чоғида “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
 
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, улардан бири вафот этди ва ҳозирда Бош консулхона марҳум унинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда кўмак кўрсатмоқда.
 
48 нафари В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди. Уларнинг аҳволи барқарор-оғир деб баҳоланмоқда. 20 нафарига касалхонадан жавоб берилган ва улар иш жойларига қайтишган. Улар маҳаллий шифокорларнинг доимий кузатувида бўлиб турибди.
 
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш учун россиялик ҳамкасблари билан алоқа ўрнатди.
 
Бош консулхона вазиятни доимий назоратда ушлаб турибди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *