Самарада 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

июл 17 / 2019

Похожее изображение

16 ва 17 июлда Россиянинг Самара области, Сизран тумани Кошелевка қишлоғида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланиш натижасида шифохонага тушган. 
 
"Интерфакс" хабарига кўра, 60 нафар ўзбекистонлик Кошелевка қишлоғига қишлоқ хўжалиги ишларига келган. Улар чеккароқда яшаб, ўзларига овқат тайёрлаб юришган. Ҳозирда заҳарланганларнинг аҳволи енгил ва ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда. 
 
Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг заҳарланиши юзасидан терговгача текширув ўтказилмоқда.
 
Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *