Саида Мирзиёева биринчи иш куни таассуротлари билан ўртоқлашди

апр 15 / 2019

На данном изображении может находиться: 1 человек

Хабарингиз бор, 12 апрель куни Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланганди. Бугун у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида биринчи иш куни таассуротлари билан ўртоқлашди:

Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман.

На данном изображении может находиться: 4 человека

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёеванинг агентликдаги вазифаси Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришдан иборат.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

UZ24'нинг YouTube ва Mover'даги каналларига аъзо бўлинг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *