Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди

сен 10 / 2019

alt

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига таяниб «Дарё» нашри.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда.

Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

У 2019 йил май ойида қўлга олинган эди.

Мавзуга оид:

Саид-Абдулазиз Юсупов ўзи раҳбарлик қилган фонд учун ажратилган 270 млн сўмни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда

 

Тармоқда Саид-Абдулазиз Юсуповнинг қўлга олинишидан олдин ёзиб қолдирган видеомурожаати пайдо бўлди