Рязаньда юз берган автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди

дек 09 / 2016

alt

8 декабрь куни эрталаб Россиянинг Рязань вилоятидаги «Каспий» трассасида енгил машина ва бензин ташувчи автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ юз берди. Автоҳалокат оқибатида енгил машина салонида бўлган 5 киши ҳалок бўлган. 

Life нашри хабар қилишича, Volkswagen Jetta ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва MAN русумли бензовозга бориб урилган. 
 
ЙТҲ туфайли вафот этганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди. 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    11 декабр 2016, 15:13

    Илоҳим оҳирати омон бўлсин. Оила аъзоларига сабр тоқад тилайман!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *