Рухсатсиз «тонировка» учун жарима миқдори ЭКИҲнинг 25 бараваригача оширилди

мая 24 / 2019

alt

 
Ўзбекистонда техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланганлик, тегишли рухсатномасиз ойналар тусини ўзгартирганлик (қорайтириш) учун жарима миқдори кескин оширилди.
 
Президент томонидан 23 май куни имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварини ташкил қилади  (аввал - энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдори).
 
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима солинади (аввал - энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдори).
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *