Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик қизнинг жасади Тошкентга келтирилди

дек 09 / 2016

alt

4 декабрь куни Россиядаги Ханти-Мансийск трассасида йўналишли автобус, икки енгил ва икки юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси -  15 ёшли Эргашева Зулфия Сарвар қизи ҳам бор эди. РИА Новости хабарига кўра, 8 декабрь куни отаси Сарвар Эргашев ҳамроҳлигида қизалоқнинг жасади Тошкентга олиб келинди.

Оғир аҳволда Ханти-Мансийск нейрожарроҳлик шифохонасига етказилган унинг опаси Эргашева Гавҳарнинг айни вақтдаги ҳолати ҳозирча маълум эмас.

Агентлик тарқатган маълумотларга қараганда, автоҳалокат қурбонларидан яна бирининг жасади Бошқирдистонга жўнатилган. Ҳалок бўлганларнинг 9 нафари эса Нефтеюганскдаги қабристонлардан бирига дафн этилган.

Фото: ria.ru

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *