Россиядаги автоҳалокат оқибатида ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ҳалок бўлди

дек 07 / 2016

alt

4 декабрь куни  Москва вақти билан соат 14:40 да Россиянинг Ханти-Мансийск округи орқали ўтувчи «Тюмень-Ханти-Мансийск» трассасининг 926-километрида йўналишли автобус, икки енгил ва икки юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автобус салонида 34 киши бўлган.

ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, улардан 11 нафари болалар, 22 киши жароҳатланди. 

Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси -  15 ёшли Эргашева Зулфия Сарвар қизи ҳам бор. Унинг опаси Эргашева Гавҳар Сарвар қизи эса Ханти-Мансийск нейрожарроҳлик шифохонасида оғир аҳволда ётибди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, 7 декабрь куни отаси Сарвар Эргашев ҳамроҳлигида фуқаронинг жасади Тошкентга олиб келинади.

Ўзбекистон ФВВ республиканинг бошқа вазирлик ва маҳкамалари билан ҳалок бўлганнинг қариндошлари ва яқинларига зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича барча чораларни амалга оширади.

Фото: ТАСС

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    07 декабр 2016, 17:22

    Аллох рахматига олсин. Жойи жаннатда булсин. Омин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *