Россияда паспортини олдирган ўзбекистонлик йигитга ёрдам берилди – ТИВ

мая 10 / 2019

altalt

27 апрелда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консулхонасига иш ҳақи ва паспортини қайтаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон фуқароси У.Абдувалиев телефон орқали мурожаат қилган.

ТИВ хабар қилишича, ушбу фуқаро 2018 йил ноябрь ойида Амур вилоятига келиб, ишга жойлашган ва жорий йилнинг март ойига қадар ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. Лекин март ойида иш берувчи билан келишмовчилик туфайли унга ойлик тўлашмаган, паспортини қайтариб беришни рад қилишиб, ўз ҳаракатларини меҳнат патенти расмийлаштирилгани учун У.Абдувалиевнинг қарздор экани билан изоҳлашган.

Бир неча марта музокаралар ўтказиб, бош консулхона бу масалани ижобий ҳал этган. Натижада У.Абдувалиевга паспорти ва ушлаб қолинган иш ҳақи қайтарилган. Абдувалиев темир йўл чиптасини сотиб олиб, бугун, 10 май куни тунда ватанга йўл олган.

Маълумот учун, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток вилоятидаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамалари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *