Россияда ўзбекистонлик аёл 20 марта пичоқлаб ўлдирилди (фото+видео)

апр 30 / 2019

alt

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги Бош вакиллиги хабарига кўра, 29 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган. Жабрланган Умида.С исмли  аёл Ўзбекистон фуқароси ва 3 нафар фарзанд онаси бўлиб, касалхонада ҳаётдан кўз юмган. Жиноятчи қўлга олинган.

Айни дамда Агентлик вакиллари аёлнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирларини кўришмоқда. Шу муносабат билан марҳуманинг яқин қариндошлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига  ёки агентликнинг Россия Федерациясидаги Бош вакилига мурожаат қилишлари сўралади.
 
Вазирликнинг  тезкор телефон тармоғи: 
+99871-200-06-00
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги телефон тармоғи:
+7-9250454744

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *