"Россия 1" телеканалидаги кўрсатувда қатнашган ҳамюртимиз ноёб хотираси билан томошабинларни ҳайратда қолдирди (ВИДЕО)

окт 10 / 2016

Юртдошимиз Ҳусниддин Исмоилов «Россия 1» телеканалидаги «Ажойиб одамлар» («Удивительние люди») лойиҳасида иштирок этди.

У кўрсатувда 5 нафар авиайўловчининг чиқиш талонида кўрсатилган барча маълумотларни хатосиз айтиб бериб, ўзининг ноёб визуал хотираси билан томошабинларни ҳайратда қолдирди (Видео)

Ҳусниддин Исмоилов 2015 йил Хитойда ўтказилган Бутунжаҳон Хотира чемпионатида қатнашиб, ўзбекистонликлар орасида биринчи бўлиб Халқаро хотира спорти устаси (International Master of Memory) унвонига эга бўлган. У Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган.

Бундан аввал, мазкур кўрсатувда ўзбекистонлик мнемонист, икки карра Бутунжахон Хотира чемпионати иштирокчиси Шоҳрух-Мирзо Раҳмонов ҳам иштирок этган эди (Видео)

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *