Регистонда тўй ўтказилди(ми?)

сен 10 / 2019

alt

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Samarkand & Самарканд” гуруҳида Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тўй ўтказилгани хабар қилинмоқда.

Зафар Каримов исмли фойдаланувчи қолдирган видеога кўра, Шердор мадрасасида байрам дастурхони ёзилган, баъзиларида меҳмонлар ўтиришибди, мадраса тўрида созандалар куй чалишмоқда...

alt

“Туғилган кун ёки тўйингизни Регистонда ўтказсангиз бўлар экан. Регистон бунчалар арзон туришини билмагандим”, деб ёзган видеопост муаллифи.

Видео остига қолдирилган изоҳларда бирор хулоса чиқаришга шошмасликни сўраганлар, балки бу расмий тадбир бўлиши мумкин деганлар бор.

Баъзилар эса агар ҳақиқатан тўй ўтказилган бўлса, бу шармандали ҳолат эканини, бундай тадбирлар муқаддас жойларда ўтказилмаслиги кераклигини ёзишган. 

“Аммо.... Қандай тадбир бўлишининг нима фарқи бор. Маданий меросни асрашга масъуллар бу каби тадбирларнинг ўтказилишига тўсқинлик қилишга мажбур”, дейди изоҳ қолдирувчилардан бири.

Мутассаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.