Раҳбарлар ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан озод этиш бўйича сўнгги бор қатъий огоҳлантирилди

дек 12 / 2018

alt

10 декабрь Халқ таълим вазири ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан озод этиш буюрилган хатни Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига йўллаган. Хатда бошқарма бошлиқлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаб раҳбарлари ўқитувчилардан ортиқча қоғозбозлик, ҳисоботлар талаб этилишига чек қўйишлари ҳақида сўнгги марта қатъий огоҳлантирилган.
 
Мактабларда ўқитувчилардан дарс (тўгарак) ва синф журнали юритишдан бошқа турдаги педагогик юкламалар бўйича ҳисобот ва қўшимча маълумотлар талаб қилиниши тақиқлангани айтиб ўтилган. Шу боис ўқитувчиларнинг иш ҳужжатлари 7 тадан 3 тагача (синф журнали, конспект ва йиллик тақвим режа) қисқартирилди.
 
Шу билан бирга: 
 
юқорида айтиб ўтилган 3 та ҳужжатдан ташқари бирорта ортиқча ҳужжат ва ҳисоботлар юритилиши; 
 
турли маънавий-маърифий тадбирлар учун медиаматериаллар тайёрлаш ёки ўқувчиларнинг уйларига бориб ота-оналари билан ўтказилган суҳбат ҳақида медиаҳисобот талаб этилиши; 
 
маҳаллий ҳокимликлар томонидан муассаса раҳбарлари ёки ўқитувчиларнинг ҳар қандай мажбурий меҳнатга, йиғилишга ва тадбирларга "томошабин" сифатида жалб этилиши;
 
ташкил этилаётган ҳашарларга (президент ва ҳукумат қарорлари бундан мустасно) педагогларни жалб этилиши, ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ташкилотларга ўтказиб берилиши;
 
ҳар хил газета ва журналларга мажбурий обуна, коммунал тўловлар учун ойлик иш ҳақидан олиб қолиниши ёки бошқа ноқонуний бадаллар йиғилиши тақиқланади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *