Ҳужжат топшириш учун навбат кутаётган абитуриентлар жазирамада ҳушидан кетмоқда (+видео)

июл 10 / 2019

alt

Шу кунларда ОТМлага  ҳужжат топширишда узундан узун навбатлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
 
Хусусан, Самарқанд давлат университетига ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинсада, ҳозирда мазкур университетда абитуриентнинг ҳужжат топшириши учун икки кун вақт кетяпти.
 
«Замон» дастурида хабар берилишича, узоқ муддат навбатда туриш ва жазирама иссиқ туфайли айримлар ҳушидан кетган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. 
 
Навбатларининг узайиши ДТМ серверида носозликлар ва бошқа сабаблар билан изоҳланмоқда. 

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *