Ҳукумат Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорини эълон қилди

мар 30 / 2019

alt

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига кўра, институт фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Унга мувофиқ, ўқув жараёни такомиллаштирилиб халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрланади.

Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Режа доирасида битирувчилар бандлигини назорат қилиш мақсадида Институт веб-сайтида электрон мониторинг блоги яратилади.

“Бўш вақтим – билим ва спорт билан бирга” мавзусида спорт мусобақалари ташкил этилади.

Институтда иқтисодиёт соҳасида янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *