Ўзбекистон “Қонун устуворлиги” индексида 92-ўринни банд этди

мар 11 / 2020

alt

“World Justice Project” халқаро фуқаролик жамияти ташкилоти томонидан юритиладиган “Қонун устуворлиги” индекси бўйича 2020 йил учун ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумий рейтингда 0.47 балл билан 92-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси “Қонун устуворлиги” индексининг Тартиб ва хавфсизлик кўрсаткичида йиллар давомида ижобий натижа кўрсатиб келмоқда (0,9 балл билан дунё мамлакатлари орасида 11-ўрин). 2020 йилда мамлакатнинг энг катта ўзгариши Коррупциянинг мавжуд эмаслиги кўрсаткичида кузатилди: 0.40 балл билан 89-ўрин (2019 йилда 0.38 балл билан 95-ўрин).

“Қонун устуворлиги” индексининг таркибий кўрсаткичлари бўйича республикамизнинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:

alt

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори ижобий ўзгариш қайд этди.

alt

“Қонун устуворлиги” индекси 0 (энг паст) дан 1 (энг баланд) баллгача бўлган шкалада баҳоланиб, уларга тегишли рейтинг беради. Индексда давлатлар асосий 8 омил бўйича таҳлил қилиниб ҳамда 44 та суб-кўрсаткичга бўлинган: ҳукумат ваколатларининг чекланиши, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, асосий ҳуқуқлар, буйруқ ва хавфсизлик, норматив қоида, фуқаролик одил судлови ҳамда жиноий одил судлов. Мазкур индекс, “World Justice Project” ташкилоти томонидан умумлаштирилган “General Population Poll” (GPP) ва “Qualified Respondentsʼ Questionnaires” (QRQs) катта ҳажмли саволлардан иборат сўровномаларига асосланган ҳолда баҳоланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида сўровнома Тошкент, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ўтказилади.
 
Изоҳ: Косово ва Гамбия давлатлари 2020 йилги ҳисоботига киритилганлиги сабабли умумий мамлакатлар сони 128 тага етди. Натижада, Ўзбекистон умумий рейтингда 4 поғонага юқорилаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *