Ҳокимликлар томонидан бизнесни камситиш ҳолатлари аниқланди

авг 06 / 2019

alt

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳокимликлар томонидан рақобатни чеклайдиган ҳужжатлар қабул қилингани ҳамда рақобатни чекловчи хатти-ҳаракатларни содир этиш аломатлари аниқлангани хабар қилинди.
 
Жумладан, Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги “Қишлоқ Қурилиш Инвест” инжиринг компанияси Андижон филиали директори номига 7 январда юборган хатида Асака тумани “Хумо” кўчасида ва “Амир Темур” мавзесидаги 2та тўрт қаватли уй-жой биносини қурилиши учун тавсия қилинган “Шахрихон Юлдузи” МЧЖ ва “Сапфир Бўстони” МЧЖ ўрнига “Мохир меъмор қурувчи” МЧЖ ва “Идеал Бунёдкор” МЧЖни бош пудратчи сифатида алмаштиришни сўраган ва бу билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузилишига йўл қўйган. 
 
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига жорий йилнинг 13 апрелида йўллаган хатида доломит қазиб олиш учун “KVARTS” АЖ геологик қидирув ишларини олиб боришлари учун лицензия олиш бўйича танловда ғолиб чиққан тақдирда ҳам, Деҳқонобод туманида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганидан кейин, ер ажратилиши тўғрисида кафолат хати берилиши “KVARTS” АЖ га ортиқча, камситувчи шартларни қўйилишга олиб келган.
 
Бугунги кунга келиб Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан республиканинг 56 та шаҳар ва туманларида ўрганишлар ўтказилиб, 218 та ҳолатда маҳаллий ҳокимликлар томонидан рақобатни чеклайдиган ҳужжатлар қабул қилингани ҳамда рақобатни чекловчи хатти- ҳаракатларни содир этиш аломатлари аниқланган.
 
Натижада 37 та шаҳар ва туман хокимликларига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузиш аломатлари бўйича ишлар юритувга олиниб, Махсус комиссияларда кўриб чиқилди, тегишли тақдимномалар киритилди, рақобатни чеклашга олиб келган 10 та ҳужжат бекор қилинди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *